Бу йил Ўзбекистонга 10 млн хорижий ва 20 млн маҳаллий сайёҳлар жалб қилинади
Тошкент шаҳрида «Ўзбекистон маданий мероси – Янги Ренессанс асоси» мавзусида халқаро анжуман бўлиб ўтди.
Бутунжаҳон туризм ташкилотининг юбилей сессияси Самарқандда ўтказилади
Аслида бу ташаббус хусусида Ўзбекистон раҳбари ва ташкилот Бош котиби ўртасида кечган учрашувда илгари сурилган ва Шавкат Мирзиёев томонидан қўллаб-қувватланган эди.
Ўзбекистон Бразилиянинг «Глобо» телеканали нигоҳида
Бразилиянинг «Глобо» телеканалида Ўзбекистон ҳамда ўзбекистонлик футбол мухлислари ҳақида лавҳа эфирга узатилди.
Шаҳрисабз 2024 йил ИҲТ туризм пойтахти дея эътироф этилди
Иқтисодий Ҳамкорлик Ташкилоти (ИҲТ)га аъзо давлатлар Туризм вазирларининг IV йиғилиши онлайн форматда бўлиб ўтди. Тадбир ИҲТда “2022 йил – ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш йили” консепсиясига мувофиқ Ўзбекистон раислигида ўтказилди.
Туризм соҳасида янги стандарт тасдиқланди
Соғломлаштириш туризми хизматлари энг тез ривожланаётган тармоқлардан биридир. Дунё бўйлаб кўплаб одамлар шаҳар ҳаётидаги стресс ва шовқинлардан қочиш ёки чет элда тиббий ёрдам олиш учун соғломлаштириш туризми хизматларини танлайдилар. Сўнгги йилларда бу рақамлар тез суръатлар билан ўсиб бормоқда.
Япония императори Азиз Абдуҳакимовни олий даражадаги орден билан мукофотлади
Токиодаги Император саройида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимовга «Чиқаётган Қуёш Катта Кордон Ордени»ни топшириш маросими бўлиб ўтди. Анъанага кўра орденни Япония императори топширди ва ушбу маросимда бош вазир Фумио Кишидо ҳам иштирок этди.
Германиядан Самарқандга тўғридан-тўғри чартер рейслар йўлга қўйилиши мумкин
Бош вазир ўринбосари – Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов Германия туристик ассоциацияси (DTV – Deutscher Tourismusverband) президенти Норберт Фиебиг бошчилигидаги делегация аъзоларини қабул қилди. Делегация ташрифи Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонаси ва «Silk Road Samarkand» халқаро туристик маркази ҳамкорлигида ташкил этилди.
Хорижда Ўзбекистонга оид 9 мингдан ортиқ бойликлар мавжуд – Маданий мерос агентлиги
Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги матбуот хизмати раҳбари Моҳинур Имомова томонидан ўтказилган брифингда Ўзбекистон Республикасининг моддий бойликларини ноқонуний олиб чиқиш, олиб кириш ва уларга бўлган мулк ҳуқуқини ўтказишни олдини олиш юзасидан амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берилди.
Ёшлар туризм ассоциацияси ташкил этилади
Самарқанддаги «Ипак йўли» халқаро туризм ва маданий мерос университети талабалари Ёшлар туризм ассоциациясини ташкил этиш ташаббуси билан чиқишди. Бугун университет биносида ушбу ташаббус тақдимоти ўтказилди.
Самарқандда қадимий ёзма манбалар мавзусида конференция ўтказилди
Самарқанддаги «Ипак йўли» халқаро туризм ва маданий мерос университетида «Қадимий ёзма манбаларни сақлаш ва тадқиқ этиш тизимини такомиллаштириш масалалари» мавзусидаги халқаро конференциянинг иккинчи шўбаси ўтказилмоқда.
«Зиёрат туризми ҳафталиги»да юртимиздаги хаттотлик мактаблари салмоғи маълум қилинди
Туризм ва маданий мерос вазирлиги ва Самарқанд вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан ташкил этилган «Халқаро зиёрат туризми ҳафталиги» доирасида «Марказий Осиё – ислом санъати ўчоғи» мавзусида халқаро Форум ўтказилмоқда.
Ўзбекистонга келаётган яҳудий, зардуштий ва буддавий сайёҳлар қайси вилоятларга бориши маълум қилинди
Бугун Самарқанд шаҳрида «Зиёрат туризми ҳафталиги» тадбири бошланди. Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов тадбирнинг очилиш маросимида сўзлаган нутқи давомида яҳудий, зардуштий ва буддавийлик дини вакилларининг ҳам юртимизга қизиқиши юқори эканини маълум қилиб ўтди.
Самарқандда БМТнинг Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош ассамблеясини ўтказишга тайёргарлик бошланди
2023 йилда Самарқанд шаҳрида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Бош ассамблеяси ўтказилади. Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов томонидан маълум қилинишича, ушбу тадбирни юқори даражада ўтказиш юзасидан катта тайёргарлик ишлари бошлаб юборилган.
Азиз Абдуҳакимов зиёрат туризми ҳафталиги иштирокчиларини қутлади – вазир нутқининг эътиборли томонлари
Самарқанд шаҳрида «Зиёрат туризми ҳафталиги» тадбири бошланди. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов тадбирда иштирок этаётган муҳтарам дин пешволари, исломшунос олимлар, халқаро молия институтлари ва сайёҳлик ташкилотлари вакиллари, туризм соҳаси экспертлари ва мутахассислари, ҳамда чет-эл ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакилларини қутлаб ўтди.
Марғилонга «Жаҳон ипак ва ҳунармандлар шаҳри» мақоми берилди.
Марғилонда «Атлас байрами» V халқаро анъанавий тўқимачилик фестивали бўлиб ўтмоқда. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги, ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий комиссияси,
Хитойлик профессор «Ипак йўли» халқаро туризм ва маданий мерос университетига проректор этиб тайинланди
Хитойлик профессор Тонгкиан Зоу Самарқанд шаҳридаги «Ипак йўли» халқаро туризм ва маданий мерос университетининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори лавозимида иш бошлади.
«Атлас байрами» халқаро анъанавий тўқимачилик фестивали бўйича матбуот анжумани ўтказилди
2022 йилнинг 20–22 октабр кунлари Марғилон шаҳрида «Атлас байрами» V халқаро анъанавий тўқимачилик фестивали бўлиб ўтади. Фестивал Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги, ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий комиссияси, ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси,
Саёҳат қилинг ва харажатларингизнинг бир қисмини қайтариб олинг!
2022 йилнинг сентябр ойидан Ўзбекистонда саёҳат қилувчилар учун кешбек олиш тизими йўлга қўйилгани ҳақида хабар берилган эди. Унга кўра, сайёҳлар «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» дастури доирасида ишга туширилган «Саёҳат учун кешбек» платформаси орқали республика бўйлаб саёҳат қилиб, сарфлаган харажатларининг бир қисмини қайтариб олиш имконига эга бўлишади!
«Қўқон этноспорт челленж — 2022» республика фестивали ўтказилади
11 октябр куни Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида «Қўқон этноспорт челленж — 2022» республика фестивали бўлиб ўтади.
Тарихий обидалар фақатгина туризм объекти эмас, биринчи навбатда халқимизнинг бойлигидир — Азиз Абдуҳакимов
Туризм ва маданий мерос вазирлиги ва унинг ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги ташаббуси билан 5-6 октабр кунлари Самарқандда илк бора «Ўзбекистонда реставрация санъатини қайта тиклаш маданий мерос ва маданий ёдгорликларни асрашга доир долзарб масалалар» мавзусида реставраторлар семинари ўтказилмоқда.