Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Марғилонга «Жаҳон ипак ва ҳунармандлар шаҳри» мақоми берилди.

Марғилонга «Жаҳон ипак ва ҳунармандлар шаҳри» мақоми берилди.

Марғилонда «Атлас байрами» V халқаро анъанавий тўқимачилик фестивали бўлиб ўтмоқда. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги, ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий комиссияси, ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, ЮНФПАнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Ўзбекистон Республикаси «Ҳунарманд» уюшмаси, Фарғона вилояти ҳокимлиги, Марғилон шаҳар ҳокимлиги ва Марғилон ҳунармандчиликни ривожлантириш маркази томонидан ташкиллаштирилган.

Фестивалнинг очилиш маросимида Бутунжаҳон ҳунармандлар кенгаши президенти Саад ал-Қаддумий Марғилон шаҳрининг Жаҳон ҳунармандчилик кенгаши тармоғига киритилганлиги тўғрисидаги сертификатни Марғилон шаҳар ҳокими Адҳам Зиёвуддиновга топширди.

Маълумот учун, фестивал 22 октябрга қадар давом этади.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг