Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Азиз Абдуҳакимов зиёрат туризми ҳафталиги иштирокчиларини қутлади – вазир нутқининг эътиборли томонлари

Азиз Абдуҳакимов зиёрат туризми ҳафталиги иштирокчиларини қутлади – вазир нутқининг эътиборли томонлари

Самарқанд шаҳрида «Зиёрат туризми ҳафталиги» тадбири бошланди. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов тадбирда иштирок этаётган муҳтарам дин пешволари, исломшунос олимлар, халқаро молия институтлари ва сайёҳлик ташкилотлари вакиллари, туризм соҳаси экспертлари ва мутахассислари, ҳамда чет-эл ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакилларини қутлаб ўтди.

Вазир шунингдек ўз нутқи давомида қуйидагиларга алоҳида тўхталиб ўтди.

Туризм ривожи
Туризм – Ўзбекистон иқтисодиётининг стратегик тармоғи саналади. Соҳа ривожи учун мамлакатда виза тизими либераллаштирилди, аэропортларда яшил йўлаклар жорий қилинди, меҳмонлар электрон рўйхатдан ўтказиладиган бўлди, туристларнинг эркин ҳаракатланиши учун имкониятлар яратилди, туристик корхоналар учун солиқ имтиёзи ва преференциялар тақдим қилинди.

Пандемиядан сўнг
Гарчи пандемия даврида соҳа анча муаммоларга дуч келган бўлса-да, амалга оширилган чора-тадбирлар туфайли юртимизда туризм қайта тиклана олди. Хусусан, жорий йилнинг 1 октябрига қадар 3,6 млн.нафар сайёҳ юртимизда меҳмон бўлган. Бу кўрсаткич 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 3 бараварга кўпайди.

Зиёрат туризми ривожи
Ўзбекистон – ислом дини тамаддунига катта ҳисса қўшган юрт. Шу сабабли ислом оламида юртимизга қизиқиш жуда катта. Шу сабабли туризм хизматлари ва мусулмон меҳмондўстлиги талаблари бўйича стандартлар ишлаб чиқилди. Халқаро аэропортлар, темир йўл вокзаллари ва меҳмонхоналарда намозхоналар ва таҳорат хоналари ташкиллаштирилди.

Зиёрат туризми сайёҳлари учун умумий овқатланиш масканлари, ресторанлар ва жойлаштириш воситаларига «Ҳалол» стандарти жорий қилинмоқда.

Ютуқлар
Инфратузилмани зиёрат туризмига мослаштириш юзасидан бошланган ишлар натижасида Ўзбекистон GMTI (Global Muslim Tourism Index) ҳисоботида 2017 йилдаги 32-ўриндан 2022 йилда 9-ўринга кўтарилди.

Жорий йилда Сингапурда мусулмон дунёси туризм бозорини тиклаш ва ривожлантиришга бағишланган «Halal in Travel Awards» глобал саммитида Самарқанд шаҳри «Йилнинг ислом мероси манзили» ва «Йилнинг энг яхши ривожланаётган мусулмон шаҳри» номинацияси ғолиби бўлди.

Шунингдек, Ислом ҳамкорлик ташкилоти Хива шаҳрини 2024 йил Ислом дунёсининг туризм пойтахти деб эълон қилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг