Туризм соҳасида янги стандарт тасдиқланди
Соғломлаштириш туризми хизматлари энг тез ривожланаётган тармоқлардан биридир. Дунё бўйлаб кўплаб одамлар шаҳар ҳаётидаги стресс ва шовқинлардан қочиш ёки чет элда тиббий ёрдам олиш учун соғломлаштириш туризми хизматларини танлайдилар. Сўнгги йилларда бу рақамлар тез суръатлар билан ўсиб бормоқда.
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги бош директорининг 2022-йил 18-ноябрдаги 05-1481-сон буйруғига биноан Ўз ДСт ИСО 21426:2022 (ИСО 21426:2018, ИДТ) “Туризм ва ёндош хизматлар. Санаторий-курортда даволаш. Хизматларга доир талаблар” давлат стандарти тасдиқланди.
Ушбу стандарт табиий шифобахш сувлар (денгиз сувидан ташқари) ва бошқа табиий ресурслардан фойдаланадиган санаторий-курорт муассасаларида сифатли хизматлар кўрсатишга доир талабларни белгилайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter