Япония императори Азиз Абдуҳакимовни олий даражадаги орден билан мукофотлади
Токиодаги Император саройида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимовга «Чиқаётган Қуёш Катта Кордон Ордени»ни топшириш маросими бўлиб ўтди. Анъанага кўра орденни Япония императори топширди ва ушбу маросимда бош вазир Фумио Кишидо ҳам иштирок этди.
Азиз Абдуҳакимовнинг «Чиқаётган Қуёш Катта Кордон Ордени» билан тақдирланиши Япония ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлашга қўшган кўп йиллик ҳиссасининг эътирофи бўлди.
Ушбу орден 1875 йилдан бери бериб келинаётган бўлиб, Япониядаги энг қадимги ва «Чиқаётган Қуёш Ордени»нинг энг юқори даражаси (6-даража) ҳисобланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter