Юнусободдаги мактаб ўқитувчилари ўз хоҳишлари билан ишга чиққан – Бошқарма
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси тушунтириш берди.
Овозли хабар тарқатган раис жаримага тортилди
Қашқадарё вилоятидаги маҳалла раисининг пахта теримига чиқмаганларга бола пули берилмаслиги бўйича тарқалган овозли хабари юзасидан Давлат меҳнат инспекцияси ўрганиш ўтказди.
Талабаларига уйини тозалатган профессор ишдан ҳайдалди
Чжэн талабаларни мунтазам таҳқирлаб келган
Хоразмда мактаб ўқувчилари мажбурий меҳнатга жалб қилиндими?
Кеча, 1 октябрь куни ижтимоий тармоқларда Хоразм вилояти Қўшкўпир туманида ўқувчилар мажбурий меҳнатга жалб қилингани айтилган видео тарқатилди.
Қашқадарёда директор ўқитувчиларни мактаб ремонтига жалб қилгани аниқланди
директор ўқитувчиларни мактаб ремонтига жалб қилишдан ташқари улардан таъмирлаш ишлари учун 50 минг сўмдан пул йиғдириб олган.
Самарқандда мажбурий меҳнатга йўл қўйган мактаб директори ишдан олинди
Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманидаги 12-умумтаълим мактаби раҳбари ўқитувчиларни таътил вақтида мажбурий меҳнатга жалб қилгани ҳақида ижтимоий тармоқларда хабарлар тарқалган эди.
Андижонда тунда ишга чиқарилган ободонлаштириш ходими иши ўрганилди. У ЙТҲда ҳалок бўлганди
Бир муддат олдин жорий йилнинг 25 апрель куни Андижон вилояти Марҳамат тумани ҳудудидан ўтувчи Марҳамат-Қува автомобиль қатнов йўлига кечки соат 22:30 ларда мажбурий меҳнатга жалб қилинган туман ободонлаштириш бошқармасининг икки нафар ходимини машина уриб юборилгани ва ЙТҲ натижасида улардан бирининг вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.
Президент мажбурий меҳнатга оид муҳим қонунни имзолади
Жиноят кодексида ҳам педагогларга қарши ҳаракат учун алоҳида жиноий жавобгарлик белгиланди ва жазо кучайтирилди.
Саида Мирзиёева: «Таълим соҳаси учун катта воқелик бўлади»
Сенат ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб этганлик учун жиноий жавобгарликкача бўлган жазони назарда тутувчи қонунни маъқуллади.
Ўқитувчиларни меҳнатга мажбурлов учун жавобгарлик белгиланмоқда – ҳуқуқшунос
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига педагогларни меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаганлик ҳолатлари учун жавобгарлик киритилмоқда.
Болалар энди бизга ўхшаб пахта термайди
«Эшматов, сен 38 сўм 15 тийин ишладинг, Тошматов сен 18 сўм...» Ўқитувчи бир-бир фамилиямизни айтиб қанча ҳақ олишимиз кераклигини айтади. Бизга уч ойлик соғинчу фироқларимиз, уч ойлик азобу уқубатларимиз учун бериладиган арзимаган чақа муҳим эмас эди. Аслида ўша пайтлари бизга тўланган ҳақ арзийдиган ёки арзимайдиган пул эканлигининг ҳам фарқига бормаганмиз.
Сардор Умрзоқов: «Энди пул йиғиш авжига чиқяпти экан»
Айни дақиқаларда бўлиб ўтаётган видеоселектор йиғилишида Президент Администрацияси раҳбари Сардор Умрзоқов пахта теримидаги қонунбузилишларни танқид қилди.
Сенат мажбурий меҳнат юзасидан мурожаат эълон қилди
Ижтимоий тармоқларда пахта йиғим-терими ишларига турли соҳа ходимлари мажбурий жалб этилаётганига оид айрим хабарлар тарқалмоқда.
«Бу Президентимиз сиёсатига мутлақо зид ҳолат» — Сенат раиси
5 ҳолатда туман, шаҳар ҳокимликлари мутахассислари аралашуви билан мажбурий меҳнатга йўл қўйилган.
Юнусободда боғча мудиралари кўча тозалашга чиқарилгани айтилмоқда
Бугун, 27 ноябрь куни Юнусобод туман боғча мудиралари ва ходимлари туман ҳокимлиги томонидан мажбуран эрталаб 7:30 га чақирилган.
Байрам кунлари ходимларини ишлашга мажбурлаган мутасаддилар жазоланди
Андижон вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси ўрганиш ўтказди.
Ўзбекистонда мажбурий меҳнат кўпроқ қайси соҳаларда учраётгани айтилди
Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссиясининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди.
Қашқадарёда тиббиёт ходимлари ўт юлишга олиб чиқилгани айтилмоқда
Шаҳрисабз шаҳар тиббиёт бирлашмаси ходимлари кечки навбатчиликдан сўнг мажбурий ҳашарга олиб чиқилгани айтилмоқда.
Тиббиёт ходимлари ва ўқитувчиларни ишлашга мажбурлаган мансабдор шахсларга чора кўрилди
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги расмий муносабат билдирди.
«Битта қарор билан 6,5 миллион теримчини мажбурий меҳнатдан озод қилдик» — Президент
Президент Шавкат Мирзиёев айни вақтда Тошкент вилояти Халқ депутатлари кенгашида иштирок этмоқда. Давлат раҳбари пахта терими билан боғлиқ мажбурий меҳнатга барҳам бериш қарори ҳақида гапириб ўтди.
Янги қонун имзоланди
Қонун билан Жиноят кодексига киритилган қўшимчаларга кўра, 16 ёшдан 18 ёшгача бўлган шахснинг 18 ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлгани ҳолда уни мулкий манфаатдор этиш орқали у билан жинсий алоқа қилганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланди.
Вояга етмаганларни меҳнатга мажбурлаганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланмоқда
Мамлакатимизда вояга етмаган шахслар манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтиришни назарда тутувчи қонун лойиҳаси кўриб чиқилмоқда.
Пахтага мажбурий жалб этилганлар аниқланди
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан алоҳида ишчи гуруҳлари шакллантирилиб, республиканинг 86 та ҳудудида 190 дан зиёд мониторинглар ҳамда ижтимоий тармоқда тарқалган хабарлар юзасидан ўрганишлар ўтказилди. Натижада, мажбурий меҳнатдан азият чеккан 320 дан ортиқ фуқаролар аниқланиб, 10 нафар мансабдор шахсга нисбатан маъмурий жарималар қўлланилди.
Қандай ишлар мажбурий меҳнат ҳисобланмайди?
Қонунчиликда мажбурий меҳнат – бирор-бир жазони қўллаш билан таҳдид қилиш орқали иш бажаришга мажбурлаш ҳисобланади.
Пахта теримидаги мажбурий меҳнат бўйича «етакчи» вилоят маълум бўлди
5 сентябрь куни АОКАдаги матбуот анжуманида 2019 йилги пахта теримида мажбурий меҳнат ҳолатлари кўпроқ аниқланган вилоятлар маълум қилинди.
Мексикада 23 нафар бола қулликдан озод этилди: улар орасида 3 ойлик гўдаклар ҳам бор
Текширувдан сўнг шифокорлар болаларнинг аҳволи ёмонлиги ва тўйиб овқатланмаганлигини аниқлашди.
Ҳоким ўринбосари мактаб директорларига тазйиқ ўтказиб, ободонлаштиришда ишлатди
2020 йилнинг ўтган даври мобайнида жами 28 та ҳолатда мажбурий меҳнат жалб этиш аниқланиб, айбдор шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 51-моддаси биринчи қисмига асосан маъмурий жарималар қўлланилди.
Ҳокимликнинг «эски дарди» қўзияптими? Марғилондан шикоят келди
«Xabar.uz» таҳририятига Марғилон шаҳрида ҳокимлик вакилларининг кўзбўямачилликка йўл қўйишаётгани ва ташкилотларга касбига алоқадор бўлмаган топшириқлар юкланаётгани юзасидан шикоят келди. Исмини очиқламасликни сўраган нома эгаси қуйидагича ёзади.
Пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган мансабдорлар маълум қилинди (рўйхат)
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан 2019 йил пахта йиғим-терим мавсумида мажбурий меҳнатга йўл қўйгани сабабли маъмурий жаримага тортилган мансабдор шахслар рўйхати тузилди.
Меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаш учун жавобгарлик кучайтирилмоқда
«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун Президент томонидан имзоланди.
Ҳашар мажбурий меҳнатга кирмайди — Сенат раиси
Бу ҳақда Сенатда ўтган Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссиясининг мажлисида айтилган.
Каттақўрғонда ўқитувчилар пахта теримига жалб этилгани айтилмоқда
Каттақўрғонда ўқитувчилар пахта теримига жалб этилган. Бу ҳақда ўқитувчи ва блогер Исроил Тиллабоев ёзмоқда.
мажбурий меҳнат. Қайси туманларда пахта теришга мажбуран олиб чиқилмоқда?
Юртимизда мажбурий меҳнатга қарши кураш олиб борилмоқда. Шундай бўлса-да, ҳудудларда тизимли бўлмаган қонун бузилишлари учраб турибди. Давлат меҳнат инспекцияси вакиллари эса вазиятни ўрганиб, қонунбузарларни жаримага тортяпти.
Фарғонада ўқитувчилар кўча тозалашга олиб чиқилди
Хоразм, Фарғона, Наманган, Жиззах вилоятларида мажбурий меҳнатга жалб қилиш, меҳнат ҳуқуқи ва меҳнат шароитлари бўйича қонунчиликда белгиланган талабларни бузганлик ҳолатлари аниқланди.
«Бекободда ишчилар мажбурий тарзда пахта далаларига ҳайдалган» — Меҳнат вазирлиги
Тошкент вилояти Бекобод тумани «Агрокимёҳимоя» АЖ ишчиларининг 100 нафарга яқини мажбурий тарзда пахта далаларига ҳайдалган.
Ёшлар Иттифоқи туман кенгаши раиси мажбурий пахта терими сабаб жаримага тортилди
Мажбурий меҳнатга қарши амалга оширилаётган кенг миқёсдаги тадбирларга қарамай, ҳамон қонун бузилиш ҳолатлари учраяпти.
Сурхондарёда давлат ишчилари пахтага мажбурлангани аниқланди
Воқеа иштирокчиларининг аксарияти ўз хоҳишига кўра пахта даласида эканини таъкидласа-да, Давлат меҳнат инспекциясининг ўрганишлари мажбурий меҳнатга жалб этилганлик ҳолатлари кузатилганини кўрсатган.
Когонда болалар пахта теримига жалб этилганмиди?
Фермер хўжалиги раҳбарлари Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддаси 2-қисмига биноан жаримага тортилган.
Одамларни пахтага мажбуран чиқарган ҳоким жазоланди
Боғот туманида жорий йил 15 сентябрдан ҳудуддаги барча шаҳарча ва қишлоқлар аҳолиси, корхоналарнинг барча ишчи-хизматчилари пахта теримига сафарбар қилинган.
мажбурий меҳнатга жалб қилганлик учун жарима миқдори кескин оширилди
Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида Қонун (ЎРҚ-558, 28.08.2019 й.) Президент томонидан имзоланди.