Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Байрам кунлари ходимларини ишлашга мажбурлаган мутасаддилар жазоланди

Байрам кунлари ходимларини ишлашга мажбурлаган мутасаддилар жазоланди

Фото: «Stolica-s.su»

Ижтимоий тармоқларда «Андижон вилояти сув хўжалиги ташкилоти ходимлари байрам кунлари Андижон шаҳар 2-микрорайонида жойлашган истироҳат боғида мажбурий ишга жалб қилишди» деб номланган хабар Андижон вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиб чиқилди.

Аниқланишича, Андижон вилоят Норин-Қорадарё ирригация ҳавза бошқармаси ва унинг тасарруфидаги туман/шаҳар бўлимлари ходимлари Мустақилликнинг 30 йиллиги муносабати билан берилган дам олиш кунларида раҳбарият томонидан ҳеч қандай мажбурий меҳнатга ёки бирон бир бошқа ишга жалб қилинмаганликларини, мустақиллик байрами муносабати билан берилган дам олиш кунларини оила даврасида ўтказганликларини ўз тушунтиришларида маълум қилишди.

Бироқ Андижон вилояти Бўстон, Асака, Булоқбоши ва Марҳамат туман ирригация бўлими ходимлари туман ирригация бўлим бошлиқлари буйруғига асосан ўз ихтиёрига кўра 6, 8, 10 сентябрь кунларида Андижон шаҳар 2-кичик даҳасида жойлашган истироҳат боғида ишлаганликларини маълум қилишди.

Мазкур ҳолат юзасидан Бўстон, Асака, Булоқбоши ва Марҳамат туман ирригация бўлими бошлиқларига нисбатан ходимни лавозим мажбуриятига кирмайдиган ишларга жалб қилиб Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 177-модда талабини бузганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси МЖтКинг 49-моддаси 1-қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари миқдоридан маъмурий жазо чораси тайинланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг