Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Юнусободда боғча мудиралари кўча тозалашга чиқарилгани айтилмоқда

Юнусободда боғча мудиралари кўча тозалашга чиқарилгани айтилмоқда

Фото: Xabar.uz

Таҳририятга келиб тушган хабарга кўра, бугун, 27 ноябрь куни Юнусобод туман боғча мудиралари ва ходимлари туман ҳокимлиги томонидан мажбуран эрталаб 7:30 га чақирилган.

Қайд этилишича, уларга туманнинг 19-кварталидаги уйлар атрофи ва кўчалар тозалатилмоқда.

Ушбу ҳолатга Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги муносабат билдиришини кутиб қоламиз.

Эслатиб ўтамиз, қонунчиликка кўра, меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаганлик учун жарима миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 50-100 бараваригача қилиб белгиланган.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик такроран содир этилган бўлса, Жиноят кодексига киритилган янги 1482-модда бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 100-150 бараваригача жарима, 2 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ва 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари каби жиноий жазо белгиланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг