Жамшид Хўжаев огоҳлантирилди, вазир ўринбосари ва агентлик раҳбари ишдан олинди
Шавкат Мирзиёев инвестиция, экспорт ва халқаро ҳамкорлик соҳаларидаги муаммоларни санаб ўтар экан, комплекс учун масъул Бош вазир ўринбосари Ж.Хўжаев чорак якунигача ўзгариш қилмаса, лавозимига лойиқлиги кўриб чиқилиши тўғрисида огоҳлантирилди.
Жамшид Хўжаев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Кобулга борди
Бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Кобулга борди. Меҳмонларни Толибон ҳукуматининг Савдо ишлари вазири вазифасини бажарувчи Нуриддин Азизий кутиб олган.
Жамшид Хўжаев янги лавозимга тайинланди
Хўжаев Жамшид Бахтиёрович Навоий вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Ўзбекистоннинг ЖСТга қўшилиши тезлаштирилади
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Жамшид Хўжаев бошчилигидаги делегация Швейцариянинг Женева шаҳрида амалий ташриф билан бўлиб турибди.
Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига қўшилиши тезлаштирилади
Бу ҳақда Ўзбекистон-Венгрия бизнес-форумида Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев маълум қилди.
Жамшид Хўжаев инвесторлар нима учун Ўзбекистонни танлаши кераклигини айтди
Бош вазир ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев инвесторлар нима учун Ўзбекистонни танлаши кераклиги ҳақидаги саволга жавоб берди.
«Туркий давлатлар ташкилотида Инвестиция жамғармаси тузилади» — Жамшид Хўжаев
Бош вазир ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев Туркий давлатлар ташкилотининг Инвестиция жамғармаси таъсис этилишини маълум қилди.
Сардор Умрзоқов ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди
2022 йил 16 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.
Ректор лавозимидан озод қилинди. Унинг вазифаси вазирга юклатилди
Бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ботиржон Сулаймонов Тошкент давлат аграр университетининг ректори лавозимидан озод қилинди.
Жамшид Хўжаев халқаро ташкилот бошқарув органига раис бўлди
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Хўжаев БМТ ФАО ташкилотининг Европа ва Марказий Осиё бўйича юқори бошқарув органига раис этиб сайланди.
«Танглик ҳолати ҳаммага ўз таъсирини кўрсатди» — Жамшид Хўжаев
Жорий йилнинг 21 октябрь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар вазирларининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича бешинчи йиғилиши видеоконференция кўринишида ташкил этилди.
Қарши туманидаги кластер Бош вазир ўринбосари ва вазирни судга берди
Қарши туманида пахта етиштириш кластери билан шуғулланувчи «Sulton Tex Group» хусусий корхонаси Бош вазир ўринбосари Ўктам Барноев, Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Хўжаев ва унинг биринчи ўринбосари Шуҳрат Тешаевлар устидан Қибрай туман маъмурий судига шикоят аризаси киритди.
Жамшид Хўжаев бир вазирликдан бошқасига ўтди
Шу кунга қадар ташқи савдо вазири сифатида ишлаб келган Жамшид Хўжаев президент фармони билан қишлоқ хўжалиги вазири этиб тайинланди.
Ўзбекистонда иккита янги агентлик ташкил этилади
Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев Эксимбанк миллий агентлигини тузиш концепцияси устида иш олиб борилаётганини маълум қилди.
АҚШ Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишига кўмаклашади
Шу йилнинг 14 декабр куни ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев АҚШнинг Марказий ва Жанубий Осиё бўйича савдо вакили ёрдамчиси Марк Линскотт билан учрашди. Музокаралар чоғида Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлиши масаласи кўриб чиқилди.