Сардор Умрзоқов ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди
2022 йил 16 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.
Унда депутатлар Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий масалалари бўйича ўринбосари - Инвестициялар ва ташқи савдо вазири лавозимига Жамшид Хўжаев номзодини кўриб чиқдилар ва маъқулладилар.
Эслатиб ўтамиз, Жамшид Хўжаев қишлоқ хўжалиги вазири этиб тайинлангунга қадар ташқи савдо вазири сифатида ишлаганди.
Ўшанда Жамшид Хўжаевнинг ўрнини (вазирлик қайта ташкил этилгач) Сардор Умурзоқов эгаллаганди.
Аввалроқ Сардор Умурзоқов Президент Администрацияси раҳбари этиб тайинлангани хабар қилинганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter