Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШ Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишига кўмаклашади

АҚШ Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишига кўмаклашади

АҚШнинг Марказий ва Жанубий Осиё бўйича савдо вакили ёрдамчиси Марк Линскотт (ўнгдан биринчи)

Фото: Ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати

Шу йилнинг 14 декабр куни ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев АҚШнинг Марказий ва Жанубий Осиё бўйича савдо вакили ёрдамчиси Марк Линскотт билан учрашди. Музокаралар чоғида Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлиши масаласи кўриб чиқилди. Бу ҳақда Ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хабарда қайд этилишича, Америка томони Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши жараёнидаги техник масалаларни ҳал этишда кўмак беришга тайёрлигини маълум қилди. Шунингдек, учрашувда Ўзбекистоннинг Тарифли преференциялар ва интеллектуал мулкни ҳуқуқий ҳимоя қилиш умумий тизимига аъзо бўлиши билан боғлиқ масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Марк Линскотт 13—15-декабрь кунлари Тошкентда илк бор ташриф билан бўлди. У бош вазир ўринбосари — молия вазири Жамшид Қўчқоров ва бошқа расмий шахслар, Америка бизнесининг Ўзбекистондаги вакиллари билан ҳам учрашди.

Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёевнинг Корея Республикасига Давлат ташрифи мобайнида ташриф доирасида Жанубий Корея томони Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишига кўмаклашишини маълоум қилган эди. Шу муносабат билан икки мамлакат ҳукуматлари ўртасида Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига қабул қилинишида, хусусан, мазкур ташкилотга аъзо бўлишнинг натижасини баҳолаш, миллий қонунчиликнинг Жаҳон савдо ташкилоти келишувлари талабларига мослиги экспертизаси ҳамда техник, консультатив ва манфаатдор вазирлик ва ташкилотларга мутахассислар кўмагини бериш йўллари орқали Корея Республикасининг қўллаб-қувватлаши бўйича меморандум ва Йўл харитаси имзоланганди.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг