«Туркий давлатлар ташкилотида Инвестиция жамғармаси тузилади» — Жамшид Хўжаев
Бош вазир ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев Туркий давлатлар ташкилотининг Инвестиция жамғармаси таъсис этилишини маълум қилди.
«Туркий давлатлар ташкилоти иқтисодиёт ва савдо вазирларининг 11-йиғилишида савдо-иқтисодий, инвестициявий ҳамкорликни янада чуқурлаштириш мақсадида, Туркий давлатлар ташкилоти Инвестиция жамғармасини таъсис этиш бўйича Битимни имзоланишини келишиб олдик.
Ишонаманки, Инвестиция жамғармасини таъсис этиш кўп қиррали муносабатларимизни ривожланишида янги замин яратади», — таъкидлади Хўжаев.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter