Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жамшид Хўжаев бир вазирликдан бошқасига ўтди

Жамшид Хўжаев бир вазирликдан бошқасига ўтди

Фото: Халқаро пресс-клуб

Шу кунга қадар ташқи савдо вазири сифатида ишлаб келган Жамшид Хўжаев президент фармони билан қишлоқ хўжалиги вазири этиб тайинланди.

Жамшид Хўжаев Косонсой туманига ҳоким этиб тайинланган аввалги вазир Баҳодир Юсупов ўрнига бу лавозимни эгаллаган.

Жамшид Хўжаевнинг ўрнини эса (вазирлик қайта ташкил этилгач) Сардор Умурзоқов эгаллади.

Жамшид Хўжаев 1979 йилда таваллуд топган. 2000 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. Ўзбекистон Республикаси биринчи президенти ташаббуси билан иқтидорли талабалар учун ташкил этилган «Умид» жамғармаси стипендианти. 2003 йилда Буюк Британиядаги Бирмингем университети халқаро иқтисодий алоқалар ва давлат бошқаруви йўналиши магистранти. Ўз меҳнат фаолияти давомида Марказий банк, Миллий банк, Ҳисоб палатасида ишлаган. 2017 йил охирида ташқи савдо вазири этиб тайинланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг