Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Расман. Неймар яна тўрт йил ПСЖда қолади

Расман. Неймар яна тўрт йил ПСЖда қолади

ПСЖ ҳужумчиси Неймар клуб билан шартномасини узайтирди. Янги шартноманинг амал қилиш муддати 2025 йилгача белгиланди.

Хабар қилинишича, ҳозирда 29 ёшли футболчи солиқлар ва бонусларни ҳисобга олмаганда йилига тахминан 30 миллион евро маош олади.

Неймар 2017 йили «Барселона»дан 222 миллион евро эвазига ПСЖга ўтган эди. Парижликлар таркибида у Франциянинг уч карра чемпионига айланди ва 2020 йилда ЕЧЛ финалига чиқди.

Бразилиялик футболчи ПСЖ сафида 112 ўйин ўтказиб, 85 гол урган ва 51 голга узатма берган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг