Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«ПСЖ» мавсумни дебютантга мағлубиятга учрашдан бошлади

«ПСЖ» мавсумни дебютантга мағлубиятга учрашдан бошлади

Фото: «Football.ua»

Франция чемпионатининг 2-турида «Пари Сен-Жермен» меҳмонда «Ланс»дан кичик ҳисобда мағлубиятга учради — 1:0. Ягона голни 57-дақиқада Иньятиус Ганаго киритди.

Бу парижликлар учун чемпионатнинг 2020/2021 йилги мавсумидаги илк ўйин эди: «ПСЖ»нинг 1-турдаги «Метц»га қарши ўйини 16 сентябрга кўчирилган.

Коронавирусга чалинган Неймар, Анхел Ди Мария, Мауро Икарди, Маркиньос, Килиан Мбаппе, Кейлор Навас ҳамда Леандро Паредеслар ушбу ўйинни ўтказиб юборишди.

Турнир дебютанти «Ланс» эса илк очколарни тўплаб, турнир жадвалида 12-ўринга кўтарилди, «ПСЖ» — 17-ўринда.

Кейинги турда Томас Тухель жамоаси 13 сентябрь куни «Марсель» билан тўқнаш келади, «Ланс» эса «Лорьян» меҳмони бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Франция чемпионати (2019/2020) мавсум тугашига ўн тур қолганда коронавирус пандемияси туфайли якунланган, «Пари Сен-Жермен» турнир ғолиби деб топилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг