ПСЖ етти футболчисидан воз кечмоқда
ПСЖ ишончни оқламаётган футболчиларнинг бир гуруҳи билан хайрлашиш ниятида.
Le Parisien нашрининг маълум қилишича, клуб раҳбарияти айрим ўйинчиларга янги шартнома таклиф қилмайди ва баъзиларини трансферга қўяди. Жамоадан кетадиганлар рўйхатига ярим ҳимоячилардан Витинья, Ренату Саншеш, Фабиан Руис, Карлос Солер, ҳимоячилардан Хуан Бернат ва Серхио Рамос, шунингдек, ҳужумчи Уго Экитике киритилган.
Шунингдек, ПСЖнинг машҳур юлдузи Лионель Мессининг ҳам клубдаги келажаги мавҳум бўлиб турибди. Аргентиналик жаҳон чемпиони 30 июнь куни эркин агентга айланади ва у собиқ жамоасига қайтишни хоҳламоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter