Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«ПСЖ» дарвозабони шифохонада: у ўта оғир аҳволда экани айтилмоқда

«ПСЖ» дарвозабони шифохонада: у ўта оғир аҳволда экани айтилмоқда

«ПСЖ» дарвозабони Серхио Рико отдан йиқилиб, жиддий жароҳат олди. Бу ҳақда Испаниянинг El Mira нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, 29 ёшли дарвозабон Испанияда от миниб юрган ва йиқилишдан кейин бошидан кучли жароҳат олган. Футболчи вертолётда касалхонага олиб кетилган. Унинг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда.

Испаниялик дарвозабон 2020 йилдан буён «ПСЖ»да ўйнаб келмоқда. «Севиля» тарбияланувчиси бўлиб, тўққиз йил давомида испан клуби сафини ҳимоя қилди. Кейин дарвозабон «Фулхем» ва «ПСЖ»да ўйнади.

Бу мавсумда Рико парижликларнинг асосий таркибида майдонга тушмади. Умуман олганда, деярли уч йил ичида ПСЖ сафида 11 та ўйин ўтказди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг