Марадонанинг ўлими сабаби маълум бўлди
Аргентиналик машҳур футболчи Диего Марадона ўткир юрак етишмовчилигидан вафот этган. Бу ҳақда мамлакатнинг TN телеканали маълумот берган.
«Диего Марадона тиббий хулосага кўра ўткир юрак етишмовчилигидан вафот этди», - дейилади телеканалда.
Шунингдек, Марадонада «ўткир ўпка шиши» ривожланиши қайд этилган.
Жаҳон футболида муҳим ўрин тутган спортчи «Наполи» ва «Барселона»нинг ёрқин юлдузи саналади. Шунингдек у Аргентина термасига устозлик қилган.
Куни кеча ҳаётдан кўз юмган Марадона аввалроқ, юрак операциясинини ҳам ўтказган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter