Марадонанинг машҳур тўпи кимошдига қўйилди (видео)
Аргентиналик футбол афсонаси Диего Марадона 1986 йилги жаҳон чемпионатида Англия дарвозасига қўли билан киритган тўп 16 ноябр куни кимошдида сотилади. Бу ҳақда The Guardian хабар берди.
«Марадона тўпи»нинг бошланғич нархи — 2,5–3 млн фунт стерлинг атрофида.
36 йил аввал ЖЧ ¼ финалида «Марадона ва компания» инглизларни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратган. Дублни расмийлаштирган Марадона голларининг биттасини қўли билан урганди.
Ўша йили Аргентина финалда Германияни 3:2 ҳисобида енгиб, жаҳон чемпионлигини қўлга киритган. Марадона турнирнинг энг яхши футболчиси деб топилган.
Қизиғи, Аргентина-Англия ўйинига ҳакамлик қилиб, Марадонанинг голини ҳисобга олган ҳакам Али бин Наср — кимошдига қўйилаётган тўпнинг эгаси.
Шу пайтгача энг қиммат футбол тўпи 78 808 долларга сотилган. Уни 2010 йилги жаҳон чемпионати финалида Нидерландия устидан ғалаба қозонилганидан сўнг испан мухлислари сотиб олишганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter