«Forbes» барча даврларнинг энг бой спортчиларини эълон қилди
Нуфузли «Forbes» журнали барча даврларнинг энг бой 25 спортчиси рўйхатини эълон қилди.
Унга кўра, америкалик баскетболчи Майкл Жордан дунёнинг энг спортчиси дея эътироф этилди. У ўз фаолияти давомида 1,85 миллиард доллар ишлаб топган.
Жордан — Халқаро баскетбол ассоциацияси (НБА)нинг афсонавий ўйинчиси ҳисобланади. У «Чикаго Буллз» (1984-1993, 1995-1998) ва «Вашингтон Уизардс» (2001-2003) жамоаларида ўйнаган бўлиб, фаолияти давомида олти бор НБА чемпионлиги, икки бор олимпиада ғолиблигини қўлга киритган.
Кучли учликка гольфчилар — Тайгер Вудс (1,7 миллиард доллар) ва Арнольд Палмер (1,4 миллиард доллар) якун ясаган.
Энг бой футболчи эса Англия терма жамоасининг собиқ аъзоси Дэвид Бекҳэм деб топилди. Унинг бойлиги 800 миллион долларга баҳоланган.
Беш мартадан «Олтин тўп»ни қўлга киритган португалиялик Криштиану Роналду ва аргентиналик Лионел Месси энг бой спортчилар ўнталигига кира олмади. «Реал» етакчиси 725 миллион доллар билан 12, «Барса» ҳужумчиси эса 600 миллион билан 16-поғонадан жой эгаллаган.
Тарихдаги энг бой спортчилар ўнлиги:
1. Майкл Жордан (баскетбол) – 1,85 миллиард доллар
2. Тайгер Вудс (гольф) – 1,7
3. Арнольд Палмер (гольф) – 1,4
4. Жек Никлаус (гольф) – 1,2
5. Михаэль Шумахер (Формула-1) – 1
6. Фил Микельсон (гольф) – 815 миллион доллар
7. Коби Брайант (баскетбол) – 800
8. Дэвид Бекҳэм (футбол) – 800
9. Флойд Мейвезер – (бокс) – 785
10. Шакил О'Нил (баскетбол) – 735
...
12. Криштиану Роналду (футбол) - 725
...
16. Лионел Месси (футбол) - 600
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter