Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонлик курашчилар Осиё чемпионати илк кунини муваффақиятли бошлади

Ўзбекистонлик курашчилар Осиё чемпионати илк кунини муваффақиятли бошлади

Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионати илк кунида 3 та олтин медални қўлга киритди.

Миллий Олимпия қўмитаси хабарига кўра, кеча, 25 март куни Иордания пойтахти Амман шаҳрида спорт курашлари бўйича Осиё чемпионати старт олди. Мусобақада иштирок етаётган Ўзбекистон терма жамоаси дастлабки куннинг ўзида 3 та олтин ва 1 бронза медалларини қўлга киритди.

Мусобақада юнон-рум кураши бўйича кечаётган баҳсларда Айтжан Халмаханов (-63), Арам Варданян (-77) ҳамда Жалгасбай Бердимурадов (-87) олтин медалларга эга чиқишди. -55 вазн тоифасида кураш тушган Ихтиёр Ботиров эса бронза медали соҳибига айланди.

Шунингдек,  бугун яна 5 вазн тоифасида беллашувлар ўтказилади. Унда кураш тушадиган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ва уларнинг илк рақиблари билан танишинг:

  • -60 кг: Алишер Ғаниев – Али Абдуносир (Иордания) / Зиюе Си (Хитой)
  • -67 кг: Нозимжон Бойқўзиев – Мунтхир Жанду (Саудия Арабистони)
  • -72 кг: Абдулло Алиев – Бегмират Нобатов (Туркманистон) / Аҳмед Барахман (Саудия Арабистони)
  • -82 кг: Муҳаммадқодир Расулов – Моҳаммад Нағуси (Эрон)
  • -97 кг: Беҳруз Барноев – Иброҳим Фаллатаҳ (Саудия Арабистони)
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг