Зоир Мирзаев 1 трлн сўмга ер олган ҳокимдан тушунтириш сўради
Тошкент вилояти ҳокимлиги Пискент тумани ҳокими Раҳимжон Рихсиевнинг Оҳангарон туманидаги 397 гектар ерни 1 триллион сўмга ижарага олиш ҳуқуқини қўлга киритгани бўйича расмий баёнот берди.
Қайд этилишича, Пискент туман ҳокими ўз хатти-ҳаракатлари юзасидан вилоят ҳокимига ёзма равишда тушунтириш берган.
Раҳимжон Рихсиевга ўз фаолиятида дуч келаётган ноаниқлик ёки бошқа муаммоларни юқори турувчи ташкилотлар, тегишли идоралар билан биргаликда музокара, мулоқот шаклида, расмий каналлар орқали ҳал этиш лозимлиги уқтирилган.
«Айни пайтда аукционда ижарага қўйилган ерларнинг савдоси бўйича юзага келаётган муаммолар, мавжуд камчиликлар ва уларни бартараф этиш бўйича ўрганишлар бошланган. Бу ҳақда кейинроқ қўшимча ахборот берилади», — дейилади расмий баёнотда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Пискент тумани ҳокими Раҳимжон Рихсиев аукционда қатнашиб, 1 трлн. сўмга ер сотиб олгани маълум бўлганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter