Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Зеленскийга эҳтимолий суиқасднинг тафсилотлари ошкор бўлди

Зеленскийга эҳтимолий суиқасднинг тафсилотлари ошкор бўлди

Украина хавфсизлик хизмати президент Зеленскийга суиқасд уюштиришда Россия махсус хизматларига ёрдам бермоқчи бўлган полшалик ҳибсга олинганини эълон қилди.

УХХ маълумотларига кўра, Украина ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Полша ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорликда президент Зеленскийга суиқасд уюштиришда Россия разведка хизматларига ёрдам таклиф қилганликда гумон қилинган Полша фуқаросини қўлга олди.

«Украинская правда» Бош прокуратура ва УХХга асосланиб ёзганидек, тергов маълумотларига кўра, гумонланувчи, ўз ташаббуси билан Россия Қуролли Кучлари қўмондонлиги вакиллари билан алоқага чиққан ва уларга Россия ҳарбий разведкаси фойдасига ишлашга тайёрлигини маълум қилган.

Унинг вазифаларига Россия разведкасига Полшага борадиган Зеленскийнинг ҳаётига суиқасд қилиш эҳтимолини режалаштиришда ёрдам бериш учун Полшанинг Рзешов-Ясионка аэропортида хавфсизлик маълумотларини йиғиш ва узатиш киради.

УХХ зобитлари ва Украина прокурорлари полшалик ҳамкасбларини суиқасд эҳтимоли ҳақида хабардор қилишди ва уларга бу иш бўйича асосий далилларни тақдим этишди. Украина ва Полша ўртасида халқаро ҳуқуқий ёрдам доирасида тезкор маълумот алмашинуви туфайли гумондор шахс аниқланиб, Полша ҳудудида қўлга олинган.

Полша прокуратураси уни вақтинча ҳибсга олиш тарзидаги эҳтиёт чораси билан хорижий разведка хизмати фойдасига ҳаракат қилишга тайёрликда айблади.

Тергов Полша миллий прокуратураси назорати остида ички хавфсизлик агентлиги томонидан олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг