Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Зеленский Украина президенти импичменти тўғрисидаги қонунни имзолади

Зеленский Украина президенти импичменти тўғрисидаги қонунни имзолади

Фото: Украина президенти администрацияси

Украина президенти Владимир Зеленский Олий рада томонидан тасдиқланган давлат раҳбари импичменти процедураси тўғрисидаги қонунга имзо чекди. Бу ҳақда «Life» Украина парламенти сайтига асосланиб маълум қилди.

Ушбу қонун ҳужжати Радага давлатга хоинлик қилган ёки бошқа жиноятларни амалга оширган президентни лавозимидан кетказиш ҳуқуқини беради. Импичмент ёзма кўринишда тузилади, аксарият парламентарийлар унга имзо қўйган бўлишлари керак.

Шундан сўнг президент давлатга хоинлик қилгани ёки бошқа жиноятлари бўйича тергов олиб боришга масъул муваққат тергов комиссияси тузилиши шарт.

Янги қонун расмий матбуотда эълон қилинганининг эртасига кучга киради.

Парламентарийлар ушбу қонунни 10 сентябрь куни қабул қилишганди. Бир ҳафта илгари эса улар ўзларини депутатлик дахлсизлигидан маҳрум этишганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг