Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Зеленский илк бор Россияга ҳужум бўйича гапирди

Зеленский илк бор Россияга ҳужум бўйича гапирди

Украина президенти Владимир Зеленский мамлакат Қуролли Кучларининг «мудофаа ҳаракатлари» ҳақида гапирди, у Россиянинг Курск вилоятига ҳужумни ҳам назарда тутган.

Украина Қуролли Кучлари Россиянинг Курск вилоятидаги операциясининг тўртинчи кунида Украина президенти Владимир Зеленский тўғридан-тўғри ҳудуд номини тилга олмаган бўлсада, биринчи марта фронтнинг ушбу қисмидаги вазият ҳақида гапирди. 

«Аввало, биз Бош қўмондон Александр Сирскийнинг барча муҳим йўналишлар: жануб, Курахово, Покровск, Торецк, Часов Яр, Луганск вилояти ва Харков вилоятидаги вазият тўғрисида ҳисоботини эшитдик. Шунингдек, Россия Украина ҳудудига ҳужумлар бошлаган йўналишдаги мудофаа ҳаракатларимиз ҳақида ҳам гаплашдик», — дейилади Зеленский штаб-квартираси йиғилишидаги ҳисоботида.

Охирги йўналиш Курск вилоятига тегишлидир. 

Ҳозирча на Зеленский, на Украина ҳарбий қўмондонлиги Курскдаги операция ҳақида ҳеч нарса демади, аммо баъзи сиёсатчилар ва расмийлар буни очиқчасига муҳокама қилишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Украина кучлари 6 август куни Курск вилоятига бостириб кирди, улар Россияга 10 километргача киргани айтилмоқда. Россия президенти Владимир Путин тезкор йиғилиш ўтказди. Ҳозирда ҳам рус кучлари украиналикларни сиқиб чиқара олмаяпти. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг