Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Зангиотадаги ковид-марказ ўрнида Тошкент шаҳар кўп тармоқли болалар шифохонаси ташкил этилади

Зангиотадаги ковид-марказ ўрнида Тошкент шаҳар кўп тармоқли болалар шифохонаси ташкил этилади

Зангиота 2-сон шифохонаси ўрнига Тошкент шаҳар болалар кўп тармоқли шифохонаси ташкил этилади. Бу борада Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволашга мўлжалланган махсус Зангиота 2-сон шифохонасининг бўш турган бино ва иншоотларидан самарали фойдаланиш ҳамда 18 ёшгача бўлган болалар учун замонавий, юқори технологик, ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокимлигининг «Тошкент» МФЙ Янги айланма йўли манзилида жойлашган «Зангиота-2» шифохонаси ўрнида Давлат бюджетидан молиялаштириладиган давлат муассасаси шаклидаги 500 ўрнига мўлжалланган Тошкент шаҳар болалар кўп тармоқли шифохонаси ташкил этилади.

«Зангиота-2» шифохонасининг бино ва иншоотлари тегишли ҳудуди билан Болалар шифохонасига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул берилади.

Шифохонанинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат бўлади:

  • 18 ёшгача бўлган болаларда зарур тиббий текширувларни ўтказиш, уларга юқори малакали тиббий-консультатив ҳамда ихтисослаштирилган стационар ёрдамини кўрсатиш;
  • туман тиббиёт бирлашмаларига амалий-методик ёрдам бериш;
  • Тошкент шаҳар тиббиёт муассасалари амалиётига замонавий тиббиёт технологиялари ва бошқарув усулларини жорий этишда кўмаклашиш;
  • тиббиёт ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишда иштирок этиш.

2024 йил 1 сентябрга қадар Болалар шифохонасининг бино ва иншоотларида зарур қурилиш ҳамда таъмирлаш ишларини амалга оширилиб, болаларга тиббий ёрдам кўрсатишга мослаштирилади. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг