Зангиотада ҳожатхонага тушиб кетган 2 ёшли бола қутқариб олинди

Жорий йил 13 май куни соат 16:58 да Тошкент вилояти Зангиота тумани «Ҳаракат» маҳалласида жойлашган уйларнинг бирида уй эгасининг 2 ёшли фарзанди эҳтиётсизлик ва назоратдан четда қолганлиги сабабли ҳовлидаги ҳожатхонага тушиб кетганлиги тўғрисида ФВБга хабар берилган.
Айтилган манзилга зудлик билан етиб келган қутқарувчилар махсус қутқарув асбоб-анжомлари ёрдамида тахминан 5 метрлик ҳожатхона чуқурлигидан болани соғ-саломат олиб чиқиб, ҳаётини сақлаб қолишган.
Эслатма! Ҳурматли ота-оналар, фарзандларингизни назоратсиз қолдирманг.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter