Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ДСИ бошлиғи ўринбосарининг ЙПХ ходимлари ушлаган вақтда ўлгани акс этган видео интернетга жойланди

ДСИ бошлиғи ўринбосарининг ЙПХ ходимлари ушлаган вақтда ўлгани акс этган видео интернетга жойланди

Фото: Видеолавҳадан скриншот

Самарқанд вилояти, Каттақўрғон туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари томонидан ушланиб, машинага мажбурий жойланган вақтда вафот этгани хабари берилганди.

Ички ишлар вазирлигининг ҳолатга изоҳ беришича, «Кобальт» русумли автотранспорт светофорнинг қизил чироғидан тўхтамасдан ўтиб, ходимларнинг тўхташ ишорасига бўйсунмасдан, автотранспортда юқори тезликда ҳаракатланиб яширинмоқчи бўлган.

Ҳудуддаги 4R-243 автомобиль йўлининг 7 километрига етганида «Кобальт» йўл қатнов қисмининг ўртасида тўхтаб, ҳайдовчи автотранспортни ташлаб, пиёда қочишга уринган.

Ҳуқуқбузар, ходимлар томонидан ушланиб, ўта маст ҳолатда бўлганлиги гумон қилиниб, тиббий кўрикдан ўтиш учун таклиф қилганида, фуқаро А.А. ички ишлар органлари ходимларининг қонуний талабларини бажармасдан фаол қаршилик кўрсата бошлаган.

Шу вақт оралиғида тиббий кўрикка олиб бориш учун транспорт воситасига ўтказилган фуқаро А.А.нинг соғлиғи ёмонлашиб, воқеа жойига тез тиббий ёрдам хизмати чақиртирилган. Кўрсатилган муолажаларга қарамай фуқаро А.А. вафот этган.

Вазирлик ахборот хизмати ҳолат акс этган видеони тақдим этди.

Бош прокуратура маълум қилишича, Каттақўрғон тумани ИИБ ЙҲХБ ходимларининг фаолияти жараёнида туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи 1-ўринбосарининг ўлими юз берган. Ҳолат юзасидан ЖКнинг 206-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Иш бўйича ҳақиқатни аниқлашга тўсқинлик қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди.

Тергов устидан Бош прокуратура томонидан назорат ўрнатилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг