Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

СамДУнинг Каттақўрғон филиалида талабалар устига бетон плита қулаб тушди

СамДУнинг Каттақўрғон филиалида талабалар устига бетон плита қулаб тушди

Бугун, 4 сентябр куни Самарқанд давлат университети Каттақўрғон филиалида фаоллар залида янги ўқув йилининг бошлангани муносабати билан ўтказилаётган тадбир вақтида бинонинг бетон плитаси талабалар устида қулаб тушган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган турли мазмундаги хабарлардан сўнг мавжуд вазият тўғрисида Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги расмий муносабат билдирди.

Унга кўра, СамДУнинг Каттақўрғон филиали биносидаги (собиқ лицей биноси бўлган) фаоллар зали шифтидаги бетон плита номаълум сабабларга кўра жойидан силжиб пастга қулаб тушган.

«Воқеа содир бўлган яъни, плита тушган жойда талабалар бўлмаганлиги сабабли ҳеч кимга жиддий зарар етмаган. Фақат залнинг биринчи қаторида ўтирган икки нафар 1-босқич талабалари енгил жароҳат олган ва айни дамда шаҳар Тиббиёт бирлашмасида тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Ҳозирда ҳолат юзасидан ишчи гуруҳ томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда», – дейилади ҳокимлик муносабатида.

Айрим манбалар ҳодиса оқибатида 3 нафар талаба қизнинг турли даражада тан жароҳати олганини ёзмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг