Самарқандда раҳбар ярим миллиардлик имтиёзли кредитни «еб юборди»
Каттақўрғон шаҳарида 500 млн сўм имтиёзли кредитни ўзлаштирган МЧЖ раҳбари аниқланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Каттақўрғон шаҳар бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда «A.Z.» МЧЖ рахбари Н.Б. ҳудуддаги 15 та хонадонда оилавий тадбиркорликни ташкил этиш ҳамда уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида тижорат банки филиалидан ажратилган 500 млн сўм имтиёзли кредит маблағлари эвазига харид қилинган ускуна ва хом-ашёларни бошқа шахсларга сотиб юбориб, ушбу маблағларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter