Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Япония дунёнинг энг йирик кредитори мақомини йўқотди

Япония дунёнинг энг йирик кредитори мақомини йўқотди

Иллюстратив фото

Япония 34 йил ичида биринчи марта дунёнинг энг йирик кредитори мақомини йўқотди ва соф ташқи активлари рекорд даражада ошганига қарамай, Германияга ўз ўрнини бўшатиб берди, деб хабар берди Kyodo агентлиги молия вазирлигига асосланиб.

Ўтган йил якунига кўра, Япониянинг ялпи ташқи активлари аввалги йилга нисбатан 12,9 фоизга ўсиб, 533,05 триллион иена (3,7 триллион доллар)ни ташкил этди ва биринчи марта 500 триллион иенадан ошди. Аммо умумий миқдор Германия (569,65 триллион иена) кўрсаткичидан паст бўлди.

Иенанинг қадрсизланиши Япония активларининг хорижий валютадаги қийматининг, шу жумладан, акциялар, облигациялар ва бошқа воситаларни маҳаллий валютага қайта ҳисоблашда ўсишига олиб келди, дейилади Япония молия вазирлиги хабарида. Германия эса жорий амалиётлар ҳисобининг катта профицитидан фойда олди.

Мамлакатлар ва минтақалар тақсимотида Япония соф ташқи активлар ҳажми бўйича Германиядан кейин иккинчи ўринда. Учинчи ўринни Хитой (516,28 триллион иена) банд қилди. АҚШда эса аксинча, соф ташқи мажбуриятлар 4 109,26 триллион иенага етди, мамлакатнинг ташқи қарзлари хориждаги активларидан анча юқори.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг