Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ЙПХ ходимини калтаклаган шахс қамоққа олинди

ЙПХ ходимини калтаклаган шахс қамоққа олинди

Қорақалпоғистонда ЙПХ ходимини урган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олинди.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ берган маълумотга кўра, жорий йилнинг 21 май куни ҳудудий ЙҲХБ 2-минтақа ЙПХ инспектори Тўрткўл тумани Мустақиллик кўчаси бўйида хизмат олиб бораётганида ўша йўлда ҳаракатланиб келаётган Матиз русумли автомобилни шубҳали бўлгани учун тўхтатиб, ҳайдовчисидан автомобиль бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларини сўраган.

Ҳайдовчи эса инспектордан нега машина олдига чиқиб тўхтатаётанини айтиб, уни қўллари билан уриб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, ўз хизмат вазифасини бажараётган ички ишлар ходимига фаол қаршилик кўрсатган ва унга тан жароҳати етказган.

Билдирилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 219-моддаси (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) 2-қисми ва 277-моддаси (безорилик)нинг 3-қисми  «г» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг