Ёввойи ҳайвонларни деб сураткаш еттита камерасидан айрилди. Аммо бу кадрлар шунга арзийди (фото)
Сураткаш Ануп Шоҳ Кениядаги «Масаи-Мара» қўриқхонаси ҳайвонларини веб-камераларда тасвирга олиш билан шуғулланади. Камераларни ҳайвонлар энг кўп тўпланадиган, объективга яқин келиши мумкин жойларга ўрнатади. Айрим қаҳрамонлар ҳатто «поза»да туришга тайёр, баъзиларига эса яқинлашмаган маъқул.
Объективда ўз аксини кўриб қолган верветка (карлик мартишка) саросимада. Сал қолса объективни тирнаб ташламоқчи эди.
Анубис павианини ҳеч қандай камера билан чўчита олмайсиз.
Оилавий сурат: ота фил ва она фил болалари билан.
Филлар чанқоғини қондиришга келди. Кейинчалик ушбу камера футбол коптоги вазифасини бажарди.
Кенияда икки мингга яқин шер бор. Улардан бири йирик планда тасвирга михланди.
Бир қарашда хотиржам кўрингани билан бу бегемотнинг нияти нима — даргумон. Ўтган йил августида икки нафар сураткаш сайёҳ бегемотлар томонидан ўлдирилган.
Африка буйволи яқинлашмоқда. Камера хавф остида — жонивор нақ 600 килограмм тош босади.
Яна ўша анубис, қушча қачон учиб чиқишини кутяпти.
Зебра ва антилопалар Шоҳнинг камералари ёнгинасидан ўтиб кетяпти. Сураткашнинг ўзи эса 15 метр наридаги машинада пойлаб ўтирибди.
Гну антилопалари яширин камерага тушиб қолди. Ануп Шоҳ бунақа кадрларни соатлаб кутишга тайёр.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter