Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

YouTube 1 июндан: барча видеоларга рекламалар жойлаштирилади, блогерлар солиққа тортилади

YouTube 1 июндан: барча видеоларга рекламалар жойлаштирилади, блогерлар солиққа тортилади

Фото: «iGuides»

YouTube видеохостинги раҳбарияти маълум қилишича, 1 июндан платформада жойлаштириладиган барча роликларда реклама пайдо бўлади. Сервис ўз ҳамкорлик дастурига уланмаган каналларни ҳам монетизация қилади, бу ҳақда компания сайтида маълум қилинди.

Хостинг, шунингдек, АҚШ ҳудудидан ташқарида яшовчи блогерлар учун солиқ жорий этади. YouTube Premium сервиси орқали Қўшма Штатларда томоша қилишдан, суперчатлар ва ҳомийликдан олинган даромад солиққа тортилади, бунинг учун СТИР, юридик шахснинг номи ва канали номи маълумотлари тақдим этилиши шарт. Акс ҳолда компания ушбу маълумотларни тақдим этмаганлар олаётган даромаднинг 24 фоизини ушлаб қолишга ҳақли бўлади, дейилади хабарда.

Видеохостингдан фойдаланишнинг янгиланган шартлари бутун дунёда ёзнинг биринчи кунидан кучга киради. АҚШнинг ўзида ушбу қоида 2020 йил ноябридан амалга киритилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг