Тошкентда ёш аёлнинг юзи ва танасига лезвия тортган шахс ушланди

Тошкент шаҳри, Янгиҳаёт туманида ёлланма жиноятда гумонланаётган шахс ушланди.
У 23 яшар аёлнинг изидан пойлаб юриб лифтда аёлнинг юзи ва баданларига лезвия тортган.
Жабрланувчининг сўзларига кўра, у дугонаси билан учрашиб қайтаётган маҳалда, номаълум шахслар уни кузатиб келишган. Гумонланувчи қизга лифтда жароҳат етказган ва қочиб кетган.
Гумонланувчи 2000 йилда Шайҳонтоҳур туманида туғилган йигит бўлиб чиқди. У аввал жабрланувчи томонидан ҳақорат қилинганини иддао қилган.
Ҳозирда тергов ишлари давом этмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter