Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ёлқин Тўйчиев фильми халқаро кинофестивалга таклифнома олди

Ёлқин Тўйчиев фильми халқаро кинофестивалга таклифнома олди

Ёлқин Тўйчиевнинг «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми Пусан халқаро кинофестивалида иштирок этиш учун таклиф олди.

Фестивал шу йилнинг 12-21 октябрь кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган. Пусан кинофестивали Осиёнинг энг йирик халқаро фестивалларидан бири ҳисобланади. «Фариданинг икки минг қўшиғи» сўнгги 3 йилликда Пусанда қатнашаётган иккинчи ўзбек фильми. 2018 йилда Рашид Маликовнинг «Сабот» фильми ҳам ушбу кинофестивалда қатнашган эди.

«Ўзбеккино» миллий агентлиги буюртмасига асосан Fox Cinema студияси томонидан суратга олинган «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми бир неча ҳафта олдин агентлик медиа клубида ёпиқ намойиш қилинган эди. Намойишда иштирок этган кўплаб журналист ва блогерлар ҳамда жамоатчилик фаоллари томонидан мазкур фильм илиқ қабул қилинди.

Мавзуга оид: «Фариданинг икки минг қўшиғи»ни кўрдим, афсус...

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг