Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбек филми халқаро кинофестивалда ғолиб бўлди

Ўзбек филми халқаро кинофестивалда ғолиб бўлди

Ёлқин Тўйчиевнинг «Эврилиш» филми XXVII Бусан халқаро кинофестивалининг (27th BUSAN International Film Festival) «KIM Jiseok Award» номинациясида ғолиб деб топилди.

«Эврилиш» филми Афғонистон уруши ҳақида. Унда Ғарб қарашлари бўйича ёритилган халқаро воқеликлар ўзгача ракурсда кўрсатиб берилган.

Асар қаҳрамони Рустам – Афғонистон урушига чақирилган ўзбекистонлик совет аскари. Режиссёр тарихий воқеа ва шахс тақдири ўртасидаги муносабатга алоҳида эътибор беради. Шунингдек, филмда Совет Иттифоқининг парчаланиш тарихи, улкан бойлик орттирган Рустам ва унинг танишлари ҳаётидаги ўзгаришлар ҳикоя қилинади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг