Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Яшнободлик товламачи ака-укалар қўлга тушди

Яшнободлик товламачи ака-укалар қўлга тушди

Иллюстратив фото

Тошкент вилояти Қибрай тумани ИИБга фуқаро М.Н. ариза билан мурожаат қилиб, унга нисбатан товламачилик қилаётганларга қонуний чора кўришни сўради.

Telegram мессенжеридаги «таниши» унинг бошқаларга кўрсатиб бўлмайдиган фото ва видеотасвирларини ижтимоий тармоқларда тарқатиб юборишини айтиб, эвазига 4 000 000 сўм талаб қилган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, товламачилик қилиб пулларни ўзлаштирмоқчи бўлган икки шахс — Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида яшовчи 1998 й.т. Т.Ж. ва унинг укаси 1999 й.т. Т.Ж. аниқланди.

Товламачилар пулларни олаётган вақтида ашёвий далил билан ушланиб, тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Уларга нисбатан ЎзР. ЖКнинг 165-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг