Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Янги Тошкент»да 1 миллион аҳоли яшаши учун қулай шароитлар яратилади – Президент   

«Янги Тошкент»да 1 миллион аҳоли яшаши учун қулай шароитлар яратилади – Президент   

Айн пайтда бўлиб ўтаётган «Янги Тошкент» қурилишига тамал тоши қўйиш маросимида ушбу лойиҳани амалга ошириш учун танлаб олинган ҳудуд денгиз сатҳидан 500 метр баландда жойлашгани, шаҳарга яқинлиги, ўз иқлими, баҳаволиги ва икки дарё ўртасида жойлашгани алоҳида аҳамият касб этиши таъкидланди.

Қайд этилишича, ҳозирги Тошкент 43 минг гектар худудни эгаллайди. «Янги Тошкент» лойиҳаси доирасида қўшимча 20 минг гектарда 1 миллион аҳоли яшаши учун қулай шароит яратилади ва шунга мос инфратузилма билан таъминланади.

Хусусан, биринчи босқичда 60 минг аҳолига мўлжалланган кўп қаватли уйлар, 30 та мактаб, 20 та болалар боғчаси, кўп тармоқли шифохона ва 5 та оилавий поликлиника барпо этилади.

Янги Ўзбекистон университети, Миллий кутубхонанинг янги бинолари, театр, ижод мактаблари, савдо ва сервис марказлари ҳам шу ерда жойлашади.

Босқичма-босқич давлат идоралари ҳам Янги Тошкентга кўчиб боради.

Уларнинг ҳозирги бинолари ўрнида меҳмонхоналар, хизмат кўрсатиш ва савдо объектлари очилиб, Тошкент замонавий туризм ва бизнес марказига айланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг