Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ягона портал орқали бериладиган лицензиялар сони биттага кўпайди

Ягона портал орқали бериладиган лицензиялар сони биттага кўпайди

Фото: «Mitc.uz»

Ягона интерактив давлат хизматлари порталида автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш учун лицензияни бериш хизмати ишга туширилди. Бу ҳақда АКТ вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Хизмат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги «Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини литсензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 408-сон қарори асосида ишга туширилган.

Мазкур хизмат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан кўрсатилади.

Хизмат билан батафсил ушбу манзилда танишишингиз мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг