Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ядровий «бешлик» етакчилари қўшма баёнот беришди

Ядровий «бешлик» етакчилари қўшма баёнот беришди

Фото: «Regnum»

Ядро қуролига эга беш мамлакат етакчилари қўшма баёнот беришди. Тўлиқ матн Кремль сайтида келтирилган.

ХХР, Россия, Буюк Британия, АҚШ ва Франция ҳеч қачон ядровий урушга йўл қўймаслик керак, деб ҳисоблайди, бу урушда ғолиблар бўлмайди. Ушбу қурол агрессияни тийиб туриш учун хизмат қилиши керак. Келгусида унинг тарқалишининг олдини олиш шарт.

Ядровий «бешлик» етакчилари ҳарбий қарама-қаршилик келиб чиқмаслиги учун келгусида ҳам дипломатик ёндашувлар устида изланишмоқчи. Бундан ташқари, улар ўзаро ишончни мустаҳкамлаб, қуролланиш пойгасининг олдини олишмоқчи.

2021 йилнинг декабрь ойида ядровий «бешлик» вакиллари келгусидаги денуклеаризация (ядровий қуролсизланиш)ни қўллаб-қуватлашларини билдиришганди.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг