Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хорижда Ўзбекистон тарихи, маданияти ва ўзбек тилини ўрганиш тарғиботига 10 млрд ажратилади

Хорижда Ўзбекистон тарихи, маданияти ва ўзбек тилини ўрганиш тарғиботига 10 млрд ажратилади

Хорижий давлатларда Ўзбекистон тарихи, маданияти ва ўзбек тилини ўрганиш тарғиботи амалга оширилади. Президентнинг бу борадаги қарори лойиҳаси эълон қилинди

Унга кўра, хорижий мамлакатларда ўзбек тили ва адабиёти, маданияти ва тарихини ўргатишни назарда тутувчи «Uzacademy» интернет платформаси яратилади.

Қайд этилишича, 2024 йил 1 январга қадар Россия, Қозоғистон, Франция, Туркия, Жанубий Корея, Ҳиндистон ва Хитой мамлакатларининг таълим ва илмий муассасаларида «Uzbek Studies» кафедралари фаолияти йўлга кўйилади.

Шунингдек, 2023 йил 1 январдан бошлаб ҳар йили «Uzacademy» интернет платформаси орқали онлайн тарзда ҳамда «Uzbek Studies» кафедраларда таълим олаётган ёшлар ўртасида олимпиада, викторина ва мусобақаларда ғолиб бўлганлар учун «Хуш келибсиз, Ўзбекистонга!» дастури амалга оширилади.

Бунда:

  • олимпиада, викторина ва мусобақалар ғолибларига Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларида давлат гранти асосида ўқиш, ёш олимларга юртимизга оид илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш учун стипендиялар таъсис этилади;
  • давлат гранти 10 нафар бакалавриат таълим йўналишлари ва 10 нафар магистратура мутахассисликларига, стипендиялар 10 та ўрин учун докторантура ва стажировка ўташга ажратилади.

Таъкидланишича, қарор ижросини таъминлаш билан боғлиқ масалаларни молиялаштиришга Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан 10 млрд сўм йўналтириш кўзда тутилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг