Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хоразмда «самосуд» қилинган аёлга етказилган жароҳатлар маълум қилинди

Хоразмда «самосуд» қилинган аёлга етказилган жароҳатлар маълум қилинди

Хоразмда бир гуруҳ аёллар «самосуд» жараёнини уюштиргани хабар қилинган эди. Ушбу жараёнда жабрланган аёл ва у олган жароҳат ҳақида маълумот берилди.

«2020 йилнинг 9 июн куни тахминан соат 22:40да Қўшкўпир тумани Иттифоқ маҳалласида яшовчи 20 ёшли Ҳ.О. дугоналари Д.А., Л.М., М.М. ва Д.К.лар билан биргаликда яшаш уйига келаётганида, олдидан 31 ёшли С.Д.нинг бошқарувидаги «Nexia» русумли автомашина келиб тўхтаганида, автомашинадан шу маҳаллада яшовчи К.Д. Р.Д, ва О.Д.лар тушиб, «Сен нима учун ўғлим ва келинимни турмушини бузиб, бузғунчилик қилиб юрибсан» деб ҳар хил сўзлар билан ҳақорат қилиб, уриб тан жароҳати етказган ҳамда ушбу ҳолатни шу ерда бўлган С.Д. ўзининг уяли телефон аппаратига видеотасвирга олиб турган.

Х.О. шу маҳаллада яшовчи К.Д.нинг ўғли С.Д. билан 2016 йилдан буён яшаб келаётганлиги, ҳозирда бир нафар фарзанди борлиги аниқланган.

Суд тиббий экспретиза хулосасида, Х.О. чап билак, чап-ўнг елка, болдир, чап сон ва кўкрак қафасини қонталашлари бўлиб, ЕНГИЛ тан жароҳати олганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўшкўпир тумани бўйича ИИО ФМБ хузуридаги тергов бўлинмаси томонидан К.Д., Р.Д., О.Д. ва Н.Р.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми «б,г» бандлари (бир гуруҳ шахслар томонидан, ўз мазмунига кўра умум эътироф этган ахлоқ қоидаларини намойишкорона менсимасликда ифодаланувчи ўтакетган беҳаёлик билан безорилик содир этилса) билан қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дейилади Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг