Самарқандда мактаб ўқувчиси «самосуд»га учради: сочи олиниб, қошлари куйдирилган
Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Пастдарғом туманидаги мактаб ўқувчиси 30 ёшли эркак томонидан «самосуд» қилингани айтилган видеотасвир тарқалди.
Унда айтилишича, бола ўз синфида ўқийдиган қиз билан ҳазиллашгани учун қизнинг акаси келиб, ўқувчини мактабдан олиб чиққан ва сочини олиб, қошини куйдирган.
Вилоят ИИБ мазкур ҳолат юзасидан Пастдарғом тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 105-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.
«Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда», – дейилади вилоят ИИБ хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter