Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хўжаобод туманига ҳоким тайинланди

Хўжаобод туманига ҳоким тайинланди

Хўжаобод туман ҳокими вазифасини вақтинчалик бажарувчи этиб, Мирзаолимов Акмалжон Алиевич тайинланди.

Акмалжон Мирзаолимов 1979 йилда Қўрғонтепа туманида туғилган. 2005 йилда Андижон қишлоқ хўжалик институтининг иқтисодиёт йўналишини тамомлаган.

Меҳнат фаолияти давомида фермер хўжаликларида ҳисобчи, тижорат банки мутахассиси, ғазначилик бўлинмаси инспектори, вилоят ҳокимлиги бош мутахассиси, иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бош бошқармасида бўлим бошлиғи ва МФЙда ҳоким ёрдамчиси каби лавозимларда фаолият юритган.

Ушбу лавозимга қадар Хўжаобод тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг