Хитой Ернинг «эгизаклари»ни топмоқчи
Ойга роботларни жўнатиб, ўз космик станциясини қуриб бўлганидан сўнг, Хитой Қуёшга ўхшаш олис тизимларни ўрганишни бошлайди. Чин юрти астрономлари Қуёш тизимидан ташқаридаги сайёралар (экзосайёралар)ни ўрганиш бўйича режалаштирилаётган илк миссия тафсилотларини очиқлашди.
Хитой миссиясининг мақсади Сомон йўлининг Қуёш тизимидан ташқарисида жойлашган, худди Ер сингари юлдуз атрофида айланувчи сайёраларни топишга қаратилган.
Ҳозирги технологиялар ва телескоплар билан Ерга ўхшаган кичик сайёраларни уларнинг Қуёшлари миллион марта оғир ва миллиард маротаба ёрқин бўлган шароитда аниқлаш мушкул. Хитойнинг «Ер 2.0» миссиясидан мақсад шу масала ечимини топишдир. Ушбу лойиҳага хизмат қилувчи фазовий кемани «Long March» ракетаси ёрдамида 2026 йил охиригача космосга учириш режалаштирилган.
«Ер 2.0» кемасига еттита телескоп ўрнатилади, улар тўрт йил давомида тинмай фазо кенгликларини кузатади. Айнан шу телескоплар экзосайёраларни топишига умид қилишмоқда. Хитойлик астрономларнинг фикрича, бир нечта кичик телескопнинг биргаликда ишлаши «Кеплер»га ўхшаган битта йирик телескопдан самаралироқ бўлиши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter