Хатирчида аёллар йўлни тўсиб қўйди
Навоий вилояти Хатирчи тумани ҳокимлиги ижтимоий тармоқларда «Хатирчида норози халқ бош кўтарди» номи остида тарқалган видеога расмий муносабат билдирди.
Туман ҳокимлиги томонидан олиб борилган ўрганишлар давомида аниқланишича, 2021 йил 1 март куни Хатирчидаги 9-мактаб ёнида ота-оналар томонидан намойиш ўтказилган. Улар йўлнинг қатнов қисмига чиқиб олиб, тегишли мутасаддилар етиб келмагунга қадар машиналар ҳаракатини тўсиб қўйган.
Таъкидланишича, шу куннинг ўзида ярим соат ичида воқеадан хабар топган туман ҳокими Ғофир Алиев ҳамда тегишли масъуллар ҳодиса жойига бориб, мурожаатларни ўрганган.
11 нафар аёл ўз фарзандларини мактабдаги тайёрлов гуруҳларига («нулевой») қўйиш учун синф хоналари етишмагани туфайли шундай қилишганини қайд этган.
«Муаммолар жойида бартараф этилиб, синф хоналар ва ўқитувчилар ажратилиб, масала ижобий ҳал этилди», — дейилади туман ҳокимлиги хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter