«Аёл – ижтимоий ва иқтисодий ривожланишнинг янги уфқларида» анжуманида қатор муҳим масалалар муҳокама қилинди

Маълумки, бугунги кунда аёллар иқтисодиётнинг турли соҳаларида фаол иштирок этмоқда. Улар тадбиркорлик, инновaция, илмий тадқиқотлар ва ижтимоий ривожланиш йўналишларида ўзининг муносиб ўрнини топиб, нафақат оилалар, балки бутун жамият тараққиётига катта ҳисса қўшмоқдалар.
Шу боис, аёлларнинг ижтимоий ва иқтисодий фаоллигини қўллаб-қувватлаш, улар учун барча шароитларни яратиш ва янги имкониятлар эшигини очиш замон талабидир.
Жорий йилнинг 18 апрел куни Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мирзо улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети, Ўзбекистон хотин-қизлар “Олима” уюшмаси ҳамда иқтисодиёт факултети хотин-қизлар “Олима” уюшмаси ҳамкорлигида “Аёл – ижтимоий ва иқтисодий ривожланишнинг янги уфқларида” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.
Тадбирни Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети иқтисодиёт факултети декани, иқтисодиёт фанлари доктори Абдувахоб Умаров очиб берди.
Анжуманда Ўзбекистон хотин-қизлар “Олима” уюшмаси раиси, тарих фанлари доктори, профессор Р. Ҳ. Муртазаева ҳам қатнашиб, табрик сўзи билан бирга анжуман иштирокчиларига керакли услубий маслаҳатлар ва олдинда турган вазифаларни таъкидлаб ўтди.
Ушбу анжуманда Тошкент шаҳридаги давлат ва нодавлат олий ўқув юртлари хотин-қизлар “Олима” уюшмалари ва хотин-қизлар кенгаши вакиллари, Alfraganus university нодавлат ОТМ профессор-ўқитувчилари, ҳуқуқшунослар, журналистлар, Мирзо улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети иқтисодиёт факултети талаба қизлари, шунингдек, ўзбек-япон ёшлар инновaцион маркази ходимлари, Ўзбекистон олий ўқув юртларида таълим олаётган хорижий давлат талаба қизлари иштирок этишди.
Тадбирда олима аёллар, ҳуқуқшунослар, журналистлар ва сиёсатшунос аёллар иштирокида “Таълим тизимида олима аёлларнинг инновaцон фаоллигини рағбарлантиришнинг аҳамияти”, “Инновaцон жараёнларни ривожлантиришда аёлларнинг роли”, “Жаҳон иқтисодий фанида аёллар: Ўзбекистондан қараш”, “Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги кўприк ва Ўзбек-Япон ёшлар инновaцион марказида аёлларнинг фаолияти” ҳамда “Ўзбекистонда меҳнат мигрaцияси: иқтисодий аҳамияти, муаммолари ва ривожланиш истиқболлари” мавзуларида маърузалар муҳокама қилинди.
Анжуман якунида аёлларнинг янги уфқлардаги режалари, уларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишга қўшаётган ҳиссаси, муваффақиятли тажрибалари ва олдинда турган вазифалар ҳақида фикр алмашилди. Юқоридаги маърузачиларнинг долзарб мазулардаги маърузалари тингловчиларда катта қизиқиш уйғотди.
Илмий-амалий анжуман сўнггида Ўзбекистон миллий университети “Олима” уюшмаси раиси, физика фанлари доктори, профессор М.А.Заҳидова анжуман жамиятимизда аёлларнинг роли ва уларнинг ижтимоий ҳамда иқтисодий ривожланишдаги ҳиссасини чуқур таҳлил қилиш, янги имкониятлар ва истиқболлар ҳақида фикр алмашиш учун муҳим платформа вазифасини ўтаганлигини айтиб, келгусида ҳам шу каби ҳамкорликлар узоқ йиллар давом этишига ишонч билдирди.
М.А. Заҳидова қизиқарли маърузалари билан иштирок этган маърузачиларга ва ушбу анжуманни ташкил этишдаги саъй-ҳаракатлари ҳамда фаоллиги учун факултет хотин-қизлар “Олима” уюшмаси раиси Ш.О. Олимжоновага Ўзбекистон миллий университети хотин-қизлар “Олима” уюшмаси номидан алоҳида миннатдорчилик билдирди, шунингдек, фаол иштирок этган бир қанча олима аёлларни совға ва ташаккурномалар билан муносиб тақдирлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter