Халқаро олимпия қўмитасига илк бор аёл киши раҳбарлик қилади

Кирсти Ковентри Халқаро Олимпия қўмитасининг янги раҳбари этиб сайланди. У бир неча карра Олимпия чемпиони ва Зимбабве спорт вазири саналади.
Ковентри яширин овоз беришда ташкилот аъзоларининг кўпчилик овозини қўлга киритди ва ХОҚни бошқарган биринчи аёл бўлди. ХОҚни 2013 йилдан бери бошқариб келаётган Томас Бах шу ёзда ўз лавозимини тарк этади.
ХОҚнинг янги президенти 2025 йил 24 июн куни лавозимига киришади. Кирсти Ковентри сузиш бўйича икки карра Олимпиада чемпиони, жаҳон чемпионатларининг кўп карра ғолиби ва медаль совриндори, кўплаб жаҳон рекордчиси. 2013 йилдан буён ХОҚ ва Зимбабве Олимпия қўмитаси аъзоси. 2018 йилдан бери у Зимбабве спорт, дам олиш, санъат ва маданият вазири лавозимида ишлаб келган.
Ковентридан ташқари, ХОҚ президенти лавозимига қуйидагилар ҳам кўрсатилган: Халқаро велоспорт федерацияси раҳбари Дэвид Лапартиан; ХОҚнинг амалдаги вице-президенти Хуан Антонио Самаранч; Халқаро енгил атлетика федерациялари ассосиацияси (ИААФ) президенти Себастян Кое; Иордания шаҳзодаси Файсал ал-Ҳусайн; Халқаро гимнастика федерацияси президенти Моринари Ватанабе; Халқаро чанғи ва сноуборд федерациясини бошқарадиган мультимиллионер Йохан Элиас.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter