Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ХОҚ президенти бўлиш учун етти номзод курашмоқда

ХОҚ президенти бўлиш учун етти номзод курашмоқда

Фото: LinkedIn

Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) ташкилот президентлигига номзодлар қачон тақдимот қилиши ҳақида хабар берди. Етти нафар номзоднинг номи маълум, фақат расмий рўйхат 2025 йил 30 январида эълон қилинади.

ХОҚ раҳбарлиги учун даъвогарлар: Моринари Ватанабе, Себастян Коу, Файсал ибн Ҳусайн, Кирсти Ковентри, Давид Лаппартен, Йохан Элиаш ҳамда Хуан Антонио (кичик) Самаранч.

Халқаро олимпия қўмитаси президенти 2025 йилнинг 18–21 март кунлари Грецияда ўтадиган сессия доирасида сайланади.

Айни пайтда ХОҚни германиялик 70 ёшли Томас Бах бошқармоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг